Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Колумбияда венесуэлалик қочқинларни қабул қилиш марказини очди
БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси Колумбияда венесуэлалик қочқинларни қабул қилувчи илк марказни очди. Бу ҳақда бошқарма вакили Андрей Махечич 8 март куни маълум қилди.
Марказ 350 кишига мўлжалланган, бироқ келгусида унинг сиғимдорлигини ошириш режалаштирилган.
Марказ чегарадаги Майкао шаҳрида жойлашган бўлиб, бу ерда венесуэлалик муҳожирлар энг кўпни ташкил қилади. Улардан кўпчилиги кўчада яшашга мажбур бўлмоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, 2015 йилдан бери Венесуэлани 2,7 млндан кўпроқ одам тарк этган, улардан 1,1 млнга яқини Колумбияга қочган.
23 февралда Каракас Богота билан муносабатларни узган ва дипломатик ходимларни чиқартириб юборган.
Мавзуга оид
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
22:36 / 24.04.2025