Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лезвие билан футболчиларга жароҳат етказган ўйинчи футболдан четлаштирилди
Туркиянинг “Амадспор” клуби футболчиси Мансур Чалар “Сакаряспор” ўйинчиларига жароҳат етказгани учун умрбод футболдан четлаштирилди.
Спортчи Туркия футбол федерацияси шиори остида ўтувчи мусобақалардан четлатилган. Шунингдек, у 25 минг турк лираси (4,6 минг доллар) жарима тўлайди. Унинг клубига жарима сифатида бир ўйинни томошабинларсиз ўтказиш белгиланган.
Чалар Туркия чемпионатининг учинчи дивизиони учрашувида майдонга лезвие билан тушган. Учрашув вақтида у лезвиени бармоқлари орасига яширган ҳолда рақиб жамоа футболчиларига сездирмасдан жароҳат етказган. Учрашувдан кейин “Сакаряспор” полицияга мурожаат қилган. Чаларнинг ўзи эса майдонга лезвие билан чиққанини рад этган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025