Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада электр билан боғлиқ муаммолар сабабли жума дам олиш куни деб эълон қилинди
Венесуэла ҳукумати аксарият штатларда электр таъминотида узилишлар бўлиши сабабли 8 март жума кунини дам олиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Делси Родригес маълум қилди.
"Президент Николас Мадуро империалистик электр уруши қурбони бўлган электр таъминотини тиклашга кўмаклашиш учун бугунги иш кунини бекор қилди", - деб ёзди Родригес Twitter саҳифасида.
Родригеснинг қайд этишича, бу чора фақат бир кун амал қилади. Унинг сўзларига кўра, Каракаснинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланган.
Венесуэлада электр билан боғлиқ узилишлар мамлакатдаги энг йирик "Эл-Гури" ГЭСида содир бўлган авария билан боғлиқ. Мамлакат миллий электр энергия корпорацияси бу воқеани Венесуэлага қарши энергетик уруш деб атади.
Аввалроқ Nacional газетаси Венесуэланинг 23 штатидан 21тасида ҳамда пойтахт Каракасда электр таъминоти ўчганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025
АҚШ Олий суди венесуэлалик мигрантлар депортациясини тўхтатиб қўйди
11:02 / 28.03.2025
Венесуэла президенти АҚШ давлат котибини «аҳмоқ» деб атади
22:09 / 26.03.2025