Спорт | 10:32 / 08.03.2019
10575
1 дақиқада ўқилади

Владимир Кличкога рингга қайтишига 40 млн доллар таклиф қилинди – ОАВ

Фото: Witters Sport-USA TODAY Sports

Украиналик боксчи Владимир Кличкога рингга қайтиши учун 40 млн долларлик шартнома таклиф қилинди. Бу ҳақда Sport Arena нашри хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, DAZN стриминг платформаси ака-укаларнинг кичигига жаҳон бокси етакчилари билан 3 та жанг ўтказиши учун шунча пул тўлашга тайёр.

Барча жанглар 2019 йилда ташкиллаштирилади ва май, сентябрь ҳамда декабрда ўтказилади. Жанглардан биринчиси Германияда, қолган иккитаси Лондондаги “Уэмбли” стадионида британиялик боксчилар Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуага қарши ўтиши мумкин.

25 мартда 43 ёшини қаршилайдиган Кличко 2017 йилда Жошуадан мағлубиятга учрагач, фаолиятини якунлашини эълон қилганди. 

Эътиборлиси, собиқ боксчи жорий январда фаолиятини тиклаши ҳақидаги гапларни рад этганди.

Мавзуга оид