Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,2 миллиард сўмлик матоларга имтиёз олиш учун тузилган қинғир режа чиппакка чиқди
Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари “Тошкент-товар” Ташқи иқтисодий фаолият божхона пости вакиллари билан ҳамкорликда тўловлардан бўйин товлаш мақсадида бошқа товар номи остида олиб кирилган товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйишди.
Хусусан, хориждан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига олиб келинган маҳсулотлар сақланаётган контейнерлар текширилганда, контейнерларда ҳужжатда кўрсатилмаган бошқа турдаги товарлар мавжудлиги аниқланди.
Яъни контейнерларда “синтетик комплекс иплардан тўқилган газламалар” маҳсулоти ўрнига “синтетик толали матолар” тўқимачилик маҳсулотлари мавжудлиги фош этилди.
Қонунбузар қиймати 1,2 миллиард сўмдан ортиқ, 147 474 метр тўқимачилик матоларини бошқа ном остида яшириш йўли билан имтиёздан фойдаланмоқчи бўлгани фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025