Ўзбекистон | 20:46 / 09.03.2019
29573
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида янги раҳбарлар иш бошлади

Ўзбекистон Президентининг фармойишига асосан Курбанов Абдужалил Тухтамуродович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар қилди. 

Абдужалил Курбанов ҳозирги кунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

У 2018 йилнинг июлидан 2019 йилнинг февралигача Тошкент вилояти ДСИ бошлиғи бўлган Каҳрамон Амонович Хўжаев ўрнида иш бошлайди.

Абдужалил Курбанов 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. У 1996 йилда Самарқанд молия коллежини, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги фаолиятини 1996 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясида бошлаган А.Курбанов 23 йил давомида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Фото: А.Курбанов

Шу билан бирга, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб Инагамов Аловитдин Хуснитдинович тайинланди.

Фото: А.Инагамов

 А.Инагамов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

У 2002 йилдан буён солиқ тизимидаги 17 йиллик меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда шу кунга қадар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш