ЕК Германия автоконцернларини 1 млрд евролик жаримага тортмоқчи
Еврокомиссия (ЕК) немис автоконцернларига йирик миқдорда жарималар солишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Spiegel норасмий маълумотларга асосан хабар берди.
Мавжуд ахборотларга қараганда, гап Volkswagen, Daimler ва BMW каби автомобиль ишлаб чиқарувчилар ҳақида кетмоқда. Миқдори 1 миллиард еврога етиши мумкин бўлган жарималар уларнинг ишланган газларни (двигатель цилиндрларида ишлаб бўлгандан кейин чиқариладиган газлар) назорат қилиш ҳақидаги келишувлари билан боғлиқ.
Аниқлик киритилишича, автомобилсозлар дизель двигателларидан чиқарилувчи газларни тозалаш учун мўлжалланган реагентга бак ҳажми бўйича келишиб олган. Шунингдек, улар зарарли газларни камайтириши мумкин бўлган бензинли двигателларга қаттиқ зарралар фильтрларини ўрнатмасликка қарор қилди. Daimler ҳамда Volkswagen ЕКни бундай ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари ҳақида хабардор этгани сабабли, улар нисбатан юмшоқроқ жаримага тортилади.
Бундан олдин, Volkswagen гуруҳи рекорд савдолар қайд қилганди.
Мавзуга оид
20:55 / 03.10.2024
Еврокомиссия Венгрия устидан Европа судига даъво киритди
19:33 / 17.09.2024
Еврокомиссиянинг янги таркиби эълон қилинди
19:58 / 17.08.2024
Европа Иттифоқи чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари камайди
14:01 / 26.07.2024