Спорт | 21:32 / 10.03.2019
33580
1 дақиқада ўқилади

Дербимисан дерби. «Навбаҳор» мухлислари нега «Қўқон-1912» футболчиларига ташланишди?

Фото: Tribuna.uz

Тошкентда ўтказилган «Навбаҳор» ҳамда «Қўқон-1912» ўйинида дуранг натижа қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Ўша ўйиндан сўнг зиддиятли вазият содир бўлди.

Кутилмаганда наманганлик мухлислар «Қўқон-1912» футболчиларига ҳар хил буюмлар улоқтира бошлашди. Улоқтирилган буюмлар орасида пластмас труба ҳам бор эди. Бу ҳолатни Tribuna.uz мухбири кадрга муҳрлади.

Бироқ наманганлик мухлислар нимадан норози бўлиб, қўқонлик футболчиларга ташланишгани аниқ эмас. Катта эҳтимол билан қўқонлик футболчилардан бирортаси наманганлик мухлисларга қарата провакацион ҳаракатни амалга оширган. ПФЛнинг бу борада расмий изоҳ беришини кутиб қоламиз.

Мавзуга оид