Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопиядаги авиаҳалокатда 35 та давлат фуқаролари ҳалок бўлди
Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Аддис-Абебадан Найробига парвозни бажариш вақтида ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётида 157 киши, жумладан экипажнинг 8 аъзоси бўлган.
Самолёт 10 март эрталабки соат 08:38да Боле халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган. У билан алоқа 08:44 да йўқолган. Авиакомпания бош директори Теволде Гебремариамнинг маълум қилишича, учишдан кўп ўтмай самолёт сардори фалокат сигналини бериб, муаммо ҳақида маълум қилган ва аэропортга қайтишни сўраган. Шундан кейин самолёт билан алоқа йўқолган. Гебремариамнинг таъкидлашича, баъзи маълумотларга кўра, самолётда тутунланиш бўлган.
Барча йўловчилар ҳалок бўлган. Улар орасида 35 та давлат фуқаролари бўлган, жумладан: Канаданинг 18 фуқароси; Кения - 32; Эфиопия – 9; Италия – 8; Хитой – 8; АҚШ – 8; Буюк Британия – 7; Франция – 7; Миср – 6; Германия – 5; Ҳиндистон – 4; Словакия – 4; Австрия – 3; Швеция – 3; Марокаш – 2; Испания – 2; Исроил – 2; Польша – 2; Бельгия, Жибути, Сербия, Норвегия, Ирландия, Индонезия, Яман, Уганда, Судан, Руанда, Сомали, Того, Мозамбик, Саудия Арабистони, Непал, Нигериядан бир кишидан.
Яна бир киши БМТ паспорти билан бўлган, унинг миллати аниқлаштирилмоқда. Экипажнинг барча аъзолари Эфиопия фуқаролари бўлган. ANSA ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳалокатда таниқли италиялик археолог, Сицилия ороли маҳаллий маъмуриятининг маданият бўйича маслаҳатчиси Себастьяно Туза ҳалок бўлган. Шунингдек, фожиа Словакия парламенти депутати Антон Грнкнинг рафиқаси ва ўғли ҳаётига зомин бўлган.
Мавзуга оид
21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради
15:26 / 25.02.2025
Ҳинд океанида 11 йил аввал йўқолган самолётни қидириш ишлари қайта бошланди
17:17 / 19.02.2025
AZAL самолёти ҳалокати бўйича якуний ҳисобот йил охиригача эълон қилинади
13:56 / 08.02.2025