Фото: «Локомотив» Доҳага етиб келди
«Локомотив» Осиё Чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида Қатарнинг «Ар-Райян» клубига қарши ўйин учун Доҳага етиб келди. Жамоа чартер рейс орқали 3,5 соатлик парвоздан сўнг Қатар пойтахтига қўнди.
Tribuna.uz мухбирининг Доҳадан хабар беришича, «темирйўлчилар» «Wyndham Grand Regency Doha» меҳмонхонасига жойлашишган. Ал-Садд туманидаги бу меҳмонхонадан эртанги учрашув бўлиб ўтадиган «Jassim Bin Hamad» стадионига 10 дақиқада етиб олиш мумкин.
Бугун тушдан кейин ўйинолди расмий тадбирлари бўлиб ўтади. Матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлардан тезкор янгиликларни Tribuna.uz`да кузатиб боринг.
Эслатиб ўтамиз, «Ар-Райян»-«Локомотив» учрашуви 11 март, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:35да (Тошкентда 20:35) старт олади. Ўйинни япониялик Ҳироюки Кимура бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
«Локо» дастлабки турда БААнинг «Ал-Ваҳда» клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришганди. «Ар-Райян» эса Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоа майдонидан 1:5 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Доҳаликлар охирги учта учрашувда кетма-кет йирик ҳисобда ютқазди, натижада Жиддадаги ўйиндан кейин бош мураббий Булент Уйғун истеъфога чиқарилди.
Бош мураббий Андрей Фёдоров Доҳага қуйидаги 20 нафар футболчини олиб келган:
Дарвозабонлар:
Маъмур Икромов
Жавоҳир Илёсов
Ҳимоячилар:
Олег Зотеев
Шуҳрат Муҳаммадиев
Даврон Ҳошимов
Ислом Тўхтахўжаев
Анзур Исмоилов
Авазбек Ўлмасалиев
Ярим ҳимоячилар:
Сардор Мирзаев
Йован Жокич
Ҳусниддин Ғофуров
Игорь Йелич
Жамшид Искандеров
Азиз Амонов
Диёр Туропов
Арслонмурот Аманов
Бобур Эргашев
Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов
Филип Райевац
Алишер Шоғуломов
Мавзуга оид
23:07 / 21.10.2024
ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқда дуранг қайд этиб, 8-ўринда қолди
21:16 / 02.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Марушичнинг дубли эвазига «Шабоб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланди
15:00 / 16.08.2024
Элит ОЧЛга қуръа ташланди — «Пахтакор» гуруҳда Саудия клублари билан ўйнамайди
12:42 / 16.08.2024