Жаҳон | 07:40 / 10.03.2019
9849
2 дақиқада ўқилади

Мадуро: АҚШда Венесуэлада электр таъминотини издан чиқарувчи технологиялар мавжуд

Фото: AP Photo/Ariana Cubillos

Венесуэла президенти Николас Мадуро 9 мартда АҚШда Венесуэлада электр таъминотини ўчириб қўя олувчи технологиялар мавжудлигини айтди.   

“Венесуэла энергетик саноатига империя (АҚШ) технологиялари ва қўғирчоқ (Хуан Гуайдо) ёрдамида путур етказилди. Бироқ бизни бу билан қўрқитиб бўлмайди”, деб айтган Мадуро ҳукумат намойишида.   

Мадуро энергия таъминотини тиклаш бўйича ишлар давом этаётганини маълум қилган. “Биз мураккаб вазиятдамиз, бироқ бу синовларни енгиш учун астойдил ишламоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Венесуэла президенти. 

7 мартда пойтахт Каракас ва Венесуэланинг кўплаб штатлари электр таъминотисиз қолиб кетган. Гап мамлакатнинг деярли бутун ҳудуди ҳақида бормоқда. 

Ҳозирда Каракаснинг баъзи туманларида электр таъминоти тикланган. Маълум қилинишича, воқеага мамлакатдаги энг йирик ГЭСда саботаж амалга оширилгани сабаб бўлган. Мадуро бунда “Америка империализми”ни айблаган. Давлат департаменти эса бу айбловларни рад этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид