Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Humo Arena» муз саройи шу ҳафтада очилади, аммо қурилиш ишлари кейин ҳам давом этади
Тошкент шаҳрининг Бешёғоч кўчаси бўйлаб ҳаракатланиш чекланиши 31 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтда «Humo Arena» муз саройи қурилиши муносабати билан Бешёғоч майдонининг Фурқат кўчасидан - Афросиёб кўчасигача бўлган масофада транспортлар ҳаракати чекланиши 31 мартга қадар узайтирилди. Қурилиш ва махсус техника транспортлари бундан мустасно.
Юзага келадиган ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўрайди», дейилган хабарда.

«Humo Arena» муз саройи 15 март куни очилади, очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида «Humo Arena» комплекси қурилиши муносабати билан барча турдаги автомобилларга 2018 йилнинг 17 декабридан 2019 йилнинг 1 мартига қадар Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасига қадар ҳаракатланиш чекланганди.
Қайд этиш керакки, Тошкентда Humo Arena кўп тармоқли муз саройини қуриш ишлари 2017 йилнинг февралида бошланганди. Қурилиш ишлари режа бўйича 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, иншоот фойдаланишга топширилиши керак эди. Ўтган йилнинг августида ҳам Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати «Humo Arena» муз саройи 2018 йил охирига қадар ишга туширилиши ҳақида хабар берганди. 2018 йил охирида қурилиш ишлари якуни кейинги йилнинг баҳоригача кечикиши маълум бўлганди.
Шаҳар ҳокимлигининг охирги хабарига кўра, қурилиш ишлари очилиш маросимидан кейин ҳам давом эттирилади.
Мавзуга оид
20:55 / 14.01.2025
Бешёғоч бозори ўрнида бизнес маркази қуриш таклиф этилди
21:36 / 11.10.2024
Тошкентда биринчи марта КХЛ ўйини ўтказилади
20:30 / 13.09.2024
«Ҳумо Арена» олдидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади
15:39 / 27.11.2023