Жамият | 20:13 / 11.03.2019
82356
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ИИБ ходимини осилтириб олган Нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

​​11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар томонидан тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. 

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 21 ёшли ҳайдовчи Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, 3.27 (тўхташ тақиқланган белгиси) ҳамда 4.1.1. (ҳаракатланиш тўғрига белгиси) белгиларига бўйсунмаган. Давлат рақами 40 P 143 NA бўлган автомашина ҳайдовчиси ИИБ ходимининг огоҳлантириши ва тўхтатганига ҳам эътибор қилмаган. Айни пайтда у қўлга олинган. 

«Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан прокуратура томонидан жиноий иш очилиши мумкин», — дейди шаҳар ИИББ матбуот котиби.

Видео: Mover (tas-ix)

Мавзуга оид