Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги буёқ ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин рўй берди. Тафсилотлар
Кеча тунда ижтимоий тармоқларда Андижондаги буёқ ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ЁХБ қуйидаги маълумотларни тақдим қилди:
2019 йил 11 март куни соат 21:09да Андижон вилояти ИИБ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига Олтинкўл тумани Шаҳидтепа кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан Садда МФЙ ҳудудида жойлашган “Кўмакай орзуси” МЧЖда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан соат 21:17да 12та ёнғин ўчириш автомобили, 1та махсус автонарвон воқеа жойига етиб бориб, 22:35да ёнғин батамом ўчирилди.
Содир бўлган ёнғин оқибатида “Кўмакай орзуси” МЧЖнинг 150 м2 том навес қисми, тайёр бўёқ маҳсулотлари, енгил алангаланувчи суюқлик (разбавитель), фуқаро Т. Собировга тегишли бўлган "Дамас" ҳамда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи Р.Ғаниевга тегишли MAN русумли юк автомашинаси ёниб кетган.
Ёнғин буёқ маҳсулотини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган “Нефраз” маҳсулотини 30 тонналик MAN юк машинасидан тўкиш вақтида электр статик токни разрядланиши оқибатида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди.
Ёнғин ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан бинонинг тахминан 350 кв метр майдони сақлаб қолинган. Воқеада фуқаро ва корхона ишчиларидан ҳеч ким зарар кўрмади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
20:09 / 25.05.2025