Жаҳон | 17:34 / 12.03.2019
3724
2 дақиқада ўқилади

Британияда бомбалар жўнатилиши бўйича жавобгарликни ирланд айирмачилари ўз зиммаларига олишди

Фото: Andrew Milligan/PA via AP

Ўтган ҳафтада Лондон аэропорти ва Глазго университети портловчи қурилмалар солинган жўнатмалар юборилиши бўйича жавобгарликни ўзини Ирландия республикаси армияси деб атовчи гуруҳ ўз зиммасига олди. бу ҳақда Скотленд-Ярд маълум қилди.

Полициянинг билдиришича, 5 ва 6 март кунлари Лондондаги учта бино ҳамда Глазго университетига портловчи қурилма солинган жўнатмалар келган. Шимолий Ирландия ОАВда чоп этилган баёнотга кўра, бунинг учун жавобгарликни ИРА зиммасига олган. 

Қайд этилишича, кичик қувватли портловчи қурилмалар жойланган жўнатмалар илгари Шимолий ирландиялик террорчилар томонидан юбориб турилган. 

"Бизга маълум бўлишича, ушбу ҳолат учун жавобгарликни зиммаларига олган шахслар бешта қурилма жўнатишганини хабар қилишган. Ҳозирча почта орқали тўртта жўнатма етиб келган", - дейилади Скотленд-Ярд баёнотида.

5 март куни Лондондаги Хитроу ва Сити аэропортларида ҳамда Ватерлоо вокзалида қўлбола портловчи қурилма солинган хатжилдлар аниқланган. 6 март куни ана шундай хатжилд Глазго университетига келган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид