Жаҳон | 13:09 / 17.03.2019
8987
1 дақиқада ўқилади

Сўров: венесуэлаликларнинг 89 фоизи Мадуронинг ҳукумат тепасидан кетишини истайди

Фото: REUTERS

Венесуэладаги Meganálisis компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг 88,9%и президент Николас Мадуро тез орада давлат раҳбарлигидан кетишини истайди. Бу ҳақда El Nacional газетаси ёзмоқда.

Сўровда бутун мамлакатдаги 32 шаҳардан 1,1 минг киши қатнашган. Сўров 11 мартдан 14 мартгача ўтказилган.

Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 87,5%и Венесуэлада хориж миссияси иш бошлаши керак деган фикрни қўллаб-қувватлаган.

Meganálisis экспертларининг аниқлашларича, парламент спикери Хуан Гуайдони сўровда қатнашганларнинг аксарияти ишончли шахс ва миллий вакил сифатида эътироф этишган.

23 январь куни мухолифат етакчиси ўзини Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Уни АҚШ ва ЕИдаги қатор давлатлар тан олди. Президент Николас Мадуро бу воқеани давлат тўнтариши деб атади. Уни Россия, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор, Сурия ва Туркия қўллаб-қувватламоқда.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид