Спорт | 22:43 / 17.03.2019
9619
1 дақиқада ўқилади

Туркияда футбол ўйини аввалида мадҳия ўрнига Янги Зеландия қурбонларига атаб такбир айтилди — видео

Янги Зеландияда ваҳшиёна террорчилик ҳужуми қурбонлари хотирасига Туркия Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган «Фенербахче»-«Сивасспор» ўйини Туркия мадҳияси билан эмас, такбир билан бошланди.

Футболчиларнинг оғзидан янграган «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллоллоҳу, Аллоҳу акбар! Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд!» сўзларига бутун стадион жўр бўлди.

Ўйин «Фенербахче»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид