Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси ташкил этилади
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров Венгрия пойтахти Будапештда бўлган венгр-ўзбек иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида ҳамда бизнес-форумда Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия вазирликлари, уюшмалари ҳамда компаниялари вакиллари турли соҳаларда, жумладан, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, чорвачилик, қурилиш, ишлаб чиқариш йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Бизнес-форумда Венгриянинг етакчи тадбиркор ва ишбилармон доиралари билан учрашувлар ўтказилди. Хусусан, “SLA AKKU” илмий-тадқиқот компанияси вакиллари билан қайта тикланадиган энергия манбалари учун батареялар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилди. Шунингдек, “MULTIMEX” компанияси билан мижозларга хизмат кўрсатиш марказларида навбатни электрон бошқарув тизимини Ўзбекистонга жорий этиш, “Central Europe Trust” компанияси билан Венгриянинг венчур компанияларининг тажрибасини ўрганиш, “CERP” инновацион кластери билан пластик чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг фаолияти борасида тақдимот ўтказди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш тенденциялари, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш учун инновациялар ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги HUN-BAS INVEST Kft компанияси билан уй ҳайвонларига озуқа ем ишлаб чиқариш бўйича ҳамда қишлоқ хўжалиги ускуналари ишлаб чиқарувчи “HEVESGEP” компанияси билан инновацион технологиялар ёрдамида уруғларни самарали ва сифатли сақлаш тизимини Ўзбекистонда шакллантириш тўғрисида меморандумлар имзолади.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025