Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Нексия»нинг 100 литр сиғимли газ баллони портлади, бир киши ҳалок бўлди
2019 йил 18 март куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Т.Д. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини Бегламишсой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина юкхонасига ўрнатилган 100 литр сиғимли газ баллони портлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада автомашина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 37 ёшли Ғ.Б. жароҳат олиб, касалхонага келтирилганида йўловчи вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар, агар бошқарувингиздаги автомашинага газ балонлари ўрнатилган бўлса, уларнинг техник соз ҳолда эканлигига мунтазам эътибор қаратинг. Чунки, бу сиз ва яқинларингиз билан юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинишининг кафолатидир”, - дейилади ИИВ хабарда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025