Дариға Назарбоева Қозоғистон сенатининг янги раиси этиб сайланди
Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева мамлакат сенати янги спикери этиб сайланди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи 55 ёшда, 2016 йил сентябридан у республика парламенти сенатининг (юқори палата) депутати бўлган.
Бундан олдин, сенат (парламент юқори палатаси) раиси Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд келтирди ва мамлакат президенти лавозимига киришди.
«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси президентига юклатилган юксак вазифаларни виждонан бажаришга тантанали равишда қасамёд қиламан», - деди Тоқаев.
Аввалги президент Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўз ваколатларини топширганди. Бу ҳақда у телевидение орқали миллатга махсус мурожаатида эълон қилди.
Мавзуга оид
09:40
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024