Жаҳон | 10:44 / 20.03.2019
10470
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияда ўлим жазосини тикламоқчилигини айтди

Фото: REUTERS

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда ўлим жазоси тикланмоқчилиги ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Эраглидаги нутқида айтиб ўтган. 

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия олий жазо чораси сифатида ўлим жазосини бекор қилиб жиддий хатога йўл қўйган. Эрдўған бунга мисол тариқасида 2016 йил июлда 251 кишининг ўлимига олиб келган давлат тўнтарувига уринишни келтириб ўтган.  

“Агар жиноятчилар бутун умрини турмада ўтказса ҳам, уларни давлат боқиши кераклиги мен учун ёқимсиздир”, деб айтган Туркия раҳбари.

Эрдўған, шунингдек, Туркия парламенти ўлим жазосини тиклаш ҳақидаги қонунни қабул қилса, уни ратификация қилишга тайёрлигини билдирган.  

Эрдўған бундай қонунни қабул қилишга тайёрлигини 2018 йил августида айта бошлаган. Ўшанда давлат тўнтарувига уринишдан кейин жамиятда ўлим жазоси киритилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида мунозаралар пайдо бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид