Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятига ўтган йилга нисбатан 160,0 млн киловатт соат кўп электр энергияси етказиб берилади
2019 йилда Навоий вилоятида истеъмолчиларга 7 338,7 млн. кВт.соат электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган. Бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 160,0 млн кВт.соат кўпроқни ташкил қилади, деб хабар бермоқда “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати
Жорий йил якунига қадар 466,0 км. узунликда электр узатиш тармоқлари ва 70 та трансформатор пунктларида янгилаш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш ва ушбу қурилиш-монтаж ишлари учун 31496,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 208,6 км. узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 55 та трансформатор пунктларида янги қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланди. Қолаверса, 171,3 км. электр узатиш тармоқлари ва 108 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади. Бунинг учун жами 15723,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Истеъмолчиларнинг электр энергия таъминотини янада яхшилаш учун 1 128,2 км. узунликдаги 0,4-110 кВ.ли электр узатиш тармоқлари ва 292 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган.
Қишлоқ жойларида арзонлаштирилган намунавий уй-жойлар, кўп қаватли арзон уй-жойлар, хизмат уйлари, ҳарбийлар учун ва профилактика инспекторларига қурилган уй-жойларнинг ташқи электр таъминоти учун жами 21,0 км. электр узатиш тармоқлари ва 19 та трансформатор пунктларини янгидан қуриш ва 2310,0 млн. сўм маблағ сарфлаш режалаштирилган.
Навоий шаҳри аҳолисини ҳамда кичик саноат зонаси ва эркин иқтисодий зонасида янги ташкил этилаётган корхоналарни етарли миқдорда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/6 кВ.ли “БСИ” подстанциясидаги қуввати 16 000 кВА бўлган куч трансформаторларини қуввати 25 000 кВА бўлган трансформаторларга алмаштирилади ҳамда мавжуд 6 кВ.ли тарқатиш қурилмаларини реконструкция қилиш учун 14000,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Навбаҳор тумани ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВ.ли “Янги Қўрғон” подстанциясида 16000 кВА.ли куч трансформаторини юқори қувватлисига алмаштириш учун 6000,0 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Натижада, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманлари ҳамда Навоий шаҳридаги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ишончли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминланади.
Амалга оширилган ишлар натижасида, 146 та маҳалладаги 39152 дан ортиқ аҳоли хонадонлари, шу билан бирга, тадбиркорлик субъектларининг ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминоти янада мустаҳкамланади.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025