Тошкентда иситиш тизими қачондан ўчирилиши маълум бўлди
23 мартдан бошлаб Тошкентда иситиш тизими режа асосида ўчирилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
“Жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш бўйича ишлар олиб борилади”, - дейилади хабарда.
Бундан олдин, 25 мартдан бошлаб Тошкентда иссиқ сувни режалаштирилган тарзда ўчириш бошланиши хабар қилинганди.
Хусусан, 2019-2020 йилги иситиш мавсумига Тошкентда сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида:
- 25 мартдан 5 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларни иссиқ сув бўйича чеклаш орқали ҳисоблаш ҳароратига синовлар ўтказилади;
- 3 апрелдан 26 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларини иссиқ сув бўйича чекламаган ҳолда механик чидамлик ва зичлик (юқори босим) текширилади.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024