Спорт | 18:22 / 21.03.2019
8975
1 дақиқада ўқилади
Модрич дунёнинг энг яхши спортчиси деб топилди
Халқаро спорт матбуоти уюшмаси (AIPS) 2018 йилнинг энг яхши спортчиларини эълон қилди.
«Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич энг яхши эркак спортчи деб топилди. У 419 очко тўплаб, теннисчилар Новак Жокович (337) ва Рожер Федерерни (290) ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Модрич «Олтин тўп»ни ҳам қўлга киритган эди.
Америкалик гимнастикачи Симоне Байлс энг яхши аёл спортчи деб топилди. У 427 очко тўплаб, тоғ чанғичиси Эстер Ледецка (335) ва теннисчи Симона Халепдан (331) ўзиб кетди.