Спорт | 08:49 / 21.03.2019
3212
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик учрашувлари. Германия Сербия билан дуранг ўйнади, Ироқ Сурияни енгди

Фото: REUTERS

Кеча, 20 март кунидан ФИФА кунлари доирасидаги халқаро ўртоқлик учрашувлари бошланди.

Баҳсларни дастлаб Осиё терма жамоалари бошлаб берди. Уммон термаси Афғонистон дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди. Шундан сўнг қўшни давлатлар ўртасидаги баҳсларда Сингапур Малайзияни, Ироқ Сурияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Европада эса Германия терма жамоаси ўз майдонида Сербия билан дуранг ўйнади – 1:1. Лука Йовичнинг 12-дақиқадаги голига немислардан Леон Горецка 69-дақиқада жавоб қайтарди. Уэльс эса Тринидад ва Тобагони қабул қилиб, 90+2-дақиқада Бен Вудбэрн томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди.

Ўртоқлик учрашувлари
20 март
Уммон – Афғонистон 5:0 (3:0)
Голлар: Аҳмад Кано (9), Раед Солиҳ (26), Муҳаммад Ал-Балуши (45+2), Абдул Ал-Муқбали (49), Муслим Акаак (90+3)

Малайзия – Сингапур 0:1 (0:0)
Гол: Фарис Рамли (82)

Ироқ – Сурия 1:0 (0:0)
Гол: Жустин Мерам (76)

Уэльс – Тринидад ва Тобаго 1:0 (0:0)
Гол: Бен Вудбэрн (90+2)

Германия – Сербия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 12 Йович, 1:1 – 69 Горецка.
Германия – Нойер (тер Стеген, 46), Клостерманн (Керер, 90), Та, Зюле, Киммих, Брандт (Горетцка, 56), Гундўған, Сане (Шульц, 90), Хавертц (Ройс, 46), Хальстенберг, Вернер.
Сербия – Дмитрович, Миленкович, Богосовац (Митрович, 80), Рукавина, Спайич, Максимович (Йовичич, 88), Гачинович (Радонич, 62), Лазович (Живкович, 79), Милинкович-Савич (Лукич, 62), Ляйич, Йович (Павков, 71).
Четлатиш: Павков (90+3).

21 март
16:35. Хитой – Таиланд
23:00. Косово – Дания
05:00. АҚШ – Эквадор

22 март
15:20. Япония – Колумбия
16:00. Жанубий Корея – Боливия
16:35. Ўзбекистон – Уругвай

Мавзуга оид