Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулда Наврўз тантаналари вақтида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор
Афғонистон пойтахти Кобулда Наврўз тантаналари вақтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда PressTv хабар бермоқда. Манбада айтилишича, 6 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган. Қурбонлар сони Афғонистон ички ишлар вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланди.
Кобул полицияси учта портловчи восита масофадан туриб ҳаракатга келтирилганини маълум қилди. Яна бир бомба зарарсизлантирилган. Портлаш Кобул университети яқинида содир этилган. Полиция бомбалар бошқа ерларда ҳам бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани бу воқеага ўзининг твиттердаги саҳифасида муносабат билдирди: «Биз бир-биримизга яқинлаштирадиган байрамни нишонлаётган вақтда чегара билмайдиган қўрқоқ душман бошимизга яна бир қора кунни солди. Биз тинч аҳолимиз вакилларини йўқотдик».
Олдинроқ Ашраф Ғани ўз саҳифасида Мозори Шарифдагиларни байрам билан табриклаш учун у ерга борганини ёзганди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
09:30 / 24.04.2025