China Cup 2019. Ўзбекистон миллий жамоаси Уругвайга йирик ҳисобда ютқазди
Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро мусобақаси давом этмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси яримфиналда Уругвайга қарши ўйнади ва 0:3 ҳисобида ютқазди. Голлар Перейро ва Стуани (2) ҳисобига ёзилди.
Дастлабки яримфинал баҳсида мусобақа мезбони Хитой миллий жамоаси Таиландга қарши ўйнаб, 0:1 ҳисобида ютқазган эди.
Энди Уругвай миллий жамоаси финалда Таиланд билан беллашади. Ўзбекистон эса 3-ўрин учун Хитой билан ўйнайди. Ҳар иккала баҳс 25 март куни ўтказилади.
China Cup 2019, 1/2 финаллар
22 март, Наннинг, Guanxi Sports Centre стадиони
Уругвай – Ўзбекистон 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: Перейро (5), Стуани (24, 82)
Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)
Уругвай: Муслера, Касерес, Годин (Коатес 64), Хименес, Лаксальт (Гонсалес 61), Нандес (Родригес 77), Весино, Бентанкур, Лодейро (Сараччи 61), Стуани, Перейро
Ўзбекистон: Қувватов, Сайфиев, Исмоилов, Кримец, Ҳошимов, Аҳмедов, Шукуров, Сидиқов (Алибоев 72), Машарипов, Ҳамдамов (Мирзаев 64), Шомуродов (Бикмаев 64)
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов (59), Машарипов (79), Хименес (85)
21 март, Наннинг, Guanxi Sports Centre стадиони
Хитой - Таиланд 0:1
Гол: Сонгкрасин (33)
Мавзуга оид
04:42 / 10.09.2023
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда АҚШга мағлуб бўлди
02:16 / 29.11.2022
ЖЧ-2022. Португалия Уругвайни мағлубиятга учратиб, 1/8 финалга йўл олган 3-жамоага айланди
22:31 / 14.06.2022
Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, Осиё кубоги-2023га гуруҳ ғолиби сифатида йўлланма олди
15:06 / 14.06.2022