Спорт | 21:19 / 22.03.2019
49050
1 дақиқада ўқилади

Ғофур Раҳимов AIBA президенти лавозимидан кетишини маълум қилди 

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Ғофур Раҳимов истеъфога кетмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда AIBA сайтида хабар қилинган.

“Мен AIBA ижроия қўмитаси аъзоларини низомга ва президентга ўз ваколатларини амалга оширишдан бош тортишга имкон берувчи AIBA қонуности ҳужжатларига мувофиқ ҳолда AIBA президенти лавозимидан кетмоқчилигимдан хабардор қилдим. Мен бу масалани муҳокама қилиш ва президент вазифасини бажарувчини сайлаш жараёнини бошлаш учун ижроия қўмитаси аъзоларини дам олиш кунлари телеанжуманга чақиртирдим”, деб айтган Раҳимов. 

Раҳимов Халқаро Олимпия қўмитасининг ўз номзодини қўймаслик илтимосига қарамай, 2018 йил ноябрда AIBA раҳбари этиб сайланганди. 

АҚШ молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш департаменти Раҳимовни Ўзбекистоннинг бош жиноятчиларидан бири сифатида санкциялар рўйхатига киритган. Шунингдек, АҚШ молия вазирлиги Раҳимовнинг долларларда ҳар қандай молиявий операцияни амалга оширишига тақиқлов киритган.

Мавзуга оид