Light | 10:55 / 22.03.2019
33124
2 дақиқада ўқилади

Ҳаёт давомийлигини узайтиришда очликнинг самараси исботланди

Фото: Globallookpress.com

Гарвард тиббиёт мактаби (АҚШ) олимлари нима учун калория истеъмолининг камайиши ҳаётни узайтиришини аниқладилар. Маълум бўлишича, бу боғлиқлик иммунитет тизими фаоллигидаги ўзгаришлар орқали амалга ошади. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.

Тадқиқотчилар эркин яшовчи қуртлар - Caenorhabditis elegans нематодларида тажрибалар ўтказишди. Мутахассисларнинг аниқлашича, организмга келиб тушувчи углеводлар камайиши р38 оқсилини бостириш орқали табиий иммунитетнинг пасайишига туртки беради. Табиий иммунитет инфекцияга қарши курашади, аммо унинг катта ёшда кузатилувчи ҳаддан ташқари фаоллиги сурункали яллиғланиш ва қаришга олиб келади.

P38 бутунлай фаолсиз бўлганида, калориялар чекланиши иммунитетга таъсир кўрсатмайди. Бироқ, бу оқсилнинг паст фаоллигида яллиғланиш жараёнларини энг мақбул даражага қадар босиб турувчи генетик йўллар ишга тушади. Шунингдек, олимларнинг аниқлашича, инсулинга ўхшаш 1 ўсиш омили (IGF1) иштирок этадиган, сигнал йўлининг бостирилиши иштаҳа пасайишига олиб келадиган занжирли реакцияни юзага келтиради. Бу IGF-йўли ҳаёт давомийлиги билан боғлиқ эканлигини кўрсатган аввалги тадқиқотлар натижаларига аниқлик киритади.

Мавзуга оид