Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп маъмурияти Тайванга 60та F-16’ни сотиб олишга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Тайваннинг 60та F-16 қирувчи самолётини сотиб олишига «индамай рози бўлди», дея хабар беради Bloomberg манбаларга таянган ҳолда.
Таъкидланишича, Трампнинг ёрдамчилари Тайвань расмийларига қирувчиларни сотиб олиш учун расмий мурожаат билан чиқишни маслаҳат беришган, улар буни «шу ойда» амалга оширишган. Энди, агентликдан қўшимча қилинишича, Давлат департаменти ва Пентагон 30 кун ичида келишувни маъқуллаши ёки тўсиб қўйиши керак бўлган конгрессга расмий сўров юбориши лозим.
Bloomberg’дан тахмин қилишларича, қирувчи самолётларни сотиш Тайванни ўз провинцияси деб ҳисоблайдиган Хитойнинг «жиддий» норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Мақола муаллифлари, АҚШ бу келишувдан Хитой билан «мураккаб» савдо музокараларида «асосий қарта» сифатида фойдаланиши ёки бу фақат Тайвань билан муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича қадам экани борасидаги саволга жавоб қайтаришмаган.
Шунингдек, агентликдан эслатишларича, 2011 йилда АҚШ собиқ президенти Барак Обама маъмурияти Хитой билан муносабатлар кескинлашишидан ташвишланиб, худди шундай шартнома бўйича Тайванга рад жавоби берганди.
Бундан олдин, Хитой қирғоқларида АҚШ ҳарбий кемалари пайдо бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025