Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландиядаги терактлар қурбонлари хотираси ёд этилди
Янги Зеландия аҳолиси бир ҳафта олдин – 15 март куни мамлакатдаги иккита масжидда содир этилган теракт қурбонлари хотирасини 2 дақиқалик сукут сақлаш билан ёд этди. Бу ҳақда 1 News телеканали маълум қилди.
Крайстчерч шаҳрининг бир ҳафта олдин отишма содир этилган масжиди тўғрисидаги боғда минглаб одам, жумладан мусулмон жамоати етакчилари, бош вазир Жасинда Ардерн ва хорижий давлатлардан 30 га яқин юқори лавозимли расмий шахслар йиғилди.
Умуммиллий мотам акцияси бош вазир томонидан фожиадан бир ҳафта ўтиши муносабати билан жума намозига тўғриланиб эълон қилинган. Маросим соат 13.30да бошланган.
“Мен биламан, кўпчилик янги зеландияликлар теракт қурбонлари хотирасини ёд этишни ва мусулмонлар масжидга қайтганларида уларни қўллаб-қувватлашни исташмоқда”, деб айтган Ардерн.
Маълум қилинишича, мамлакатда кейинги ҳафтада ўтказилиши режалаштирилаётган умуммиллий дафн маросимига тайёрланмоқда. Ҳукуматнинг режасига кўра, Крайстчерчда теракт қурбонлари хотирасига насроний ибодат ўтади.
“Бу маросимда Янги Зеландиянинг барча аҳолиси иштирок этиши мумкин. Умумий акция сифатида, биз ҳалок бўлганларга ҳурмат бажо келтирамиз”, деб айтган мамлакат бош вазири.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
09:30 / 24.04.2025