AIBAда Ғофур Раҳимов ўрнига вақтинчалик президент сайланди

Африка бокс конфедерацияси (AFBC) раҳбари Муҳаммад Мустасан Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.
Уни тайинлаш ҳақидаги қарор Ғофур Раҳимовнинг ўз ихтиёри истеъфога чиқиши ортидан қабул қилинган. Inside the Games’нинг хабарига кўра, Мустасан AIBA Ижроия қўмитасининг телеконференция форматида ўтган йиғилишида сайланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 22 март куни AIBA президенти Ғофур Раҳимов истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорини эълон қилди. Раҳимов 2018 йилнинг ноябрида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) нинг ўз номзодини илгари сурмаслик ҳақидаги илтимосига қарамасдан AIBA президенти этиб сайланган эди. Раҳимовнинг бу лавозимни эгаллаши ХОҚ томонидан бокснинг Олимпия ўйинлари дастурида қолдириш масаласига таъсир ўтказиши мумкинлиги айтиб келинаётган эди.
Мавзуга оид

18:50 / 12.12.2023
Бизда Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас — ИИББ

17:49 / 05.05.2023
Ғофур Раҳимовнинг турмуш ўртоғини чув туширганликда айбланаётган ака-ука узоқ муддатга қамалди

17:47 / 16.04.2022
Ғофур Раҳимов Бокс федерациясида иш бошлайди

13:19 / 13.12.2020