Жаҳон | 07:44 / 25.03.2019
8348
1 дақиқада ўқилади

Мексикадан АҚШ томон янги муҳожирлар карвони йўнала бошлади

Фото: AFP 2019 / Guillermo Arias

Марказий Америка давлатлари фуқароларидан ташкил топган янги муҳожилар карвони Мексиканинг Гватемала билан чегарасидан АҚШ томон йўнала бошлади.

Noticias24 порталининг хабар беришича, карвонда жами 1,2 мингга яқин одам бор. Улар бутун Мексика бўйлаб АҚШ томон йўл олиш учун Мексиканинг чегарадаги Тапачула шаҳрида 2 ойча бўлишган. Баъзи маълумотларга кўра, муҳожирлар орасида Куба фуқаролари ҳам бор.

Охирги муҳожирлар карвони АҚШ томон январда йўл олганди. Умуман олганда муҳожирлар карвонлари АҚШ томон 2018 йил кузида ҳаракатлана бошлаган. Натижада Мексиканинг АҚШ билан чегарасида Марказий Америкадан бир неча минг муҳожир тўпланган. АҚШ ҳукумати хавфсизликни таъминлаш учун у ерга бир неча минг ҳарбийни ташлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид