Жаҳон | 11:40 / 25.03.2019
26884
2 дақиқада ўқилади

НАТО 1999 йилда Югославия нега бомбардимон қилинганини изоҳлади

Фото: AP

1999 йилда Югославия бомбардимон қилинган, НАТОнинг «Иттифоқ кучи» амалиёти Косоводаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш мақсадида бошланган. Бу ҳақда альянс матбуот хизматидан маълум қилинди, дея хабар беради ТАСС.

Ташкилотдан таъкидлашларича, қарор БМТ ва халқаро мулоқот гуруҳининг инқирозга тинч ечим топиш бўйича муваффақиятсиз уринишларидан сўнг қабул қилинган. «НАТО кучидан фойдаланиш зарур ва қонуний эди», - дейилади хабарда.

Агентлик суҳбатдоши сўзларига кўра, ўтказилган амалиёт «эришишга ҳаракат қилган нарсаларга эришди». «Ушбу кампания НАТО мамлакатларининг инқироз вақтида ҳаракат қилиш ва бирдам бўлиш қобилиятини намойиш этди. Бугунги кунга қадар бирдамлик бизнинг энг катта кучимиз бўлиб қолмоқда», - дея маълум қилишган матбуот хизматидан.

1999 йил 24 мартдан 9 июнга қадар Югославия Иттифоқ Республикаси (ЮИР) таркибига кирган Сербия ва Черногория НАТО томонидан бомбардимон қилинди. «Иттифоқ кучи» амалиётининг сабаби - Косоводаги этник тозалашлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид