Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ялтада Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси заҳарланди
Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов хабар берган.
«Зори России» санаторияси яқинида объект қурилиши билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлашган ва тез айнийдиган маҳсулотларни истеъмол қилишган. 10 нафар киши заҳарланди. Бу маиший ҳолат бўлиб, тизимли характерга эга эмас», - деди Ялта мэрининг сўзларини келтирган РИА Қрим.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, заҳарланган шахслар санаторий ишчилари эмас. «Зори России» қишки даврда санатория таъминотини сақлаб туришга уринмоқда, шунинг учун бошқа объектлар қурилишида ишловчи Ўзбекистоннинг 600 нафар фуқаросига хоналар тақдим этди», - дея хулоса қилган Алексей Челпанов.
Заҳарланган шахслар Ялтадаги юқумли касалликлар шифохонасига олиб кетилди.
Мавзуга оид
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025