Жамият | 14:02 / 26.03.2019
26213
1 дақиқада ўқилади

ФВВ сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 27-30 март кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади ахборотда.

Бундан олдин, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинганди.

Мавзуга оид