Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда Пикассонинг 20 йил аввал ўғирлаб кетилган картинаси топилди
Пабло Пикассо мўйқаламига мансуб "Дори Маар портрети" картинаси 1999 йилда саудиялик шайхнинг яхтасидан ўғирлаб кетилган, кенг миқёсдаги қидирувлар натижа бермаганди. 2015 йилга келибгина йўқолган санъат асарларини қидириш бўйича мутахассис Артур Брэнд картина Нидерландиядаги жиноий гуруҳлар қўлида эканлигини аниқлаганди.
Яқинда портретни сотиб олган голландиялик бизнесмен Брэнд билан алоқага чиққан ва картинани унга берган.
Картина ҳозирда 25 миллион еврога баҳоланган, деб хабар берди "Россия 24" телеканали. Экспертлар унинг ҳақиқийлигини тасдиқлашган.
Мавзуга оид
10:12 / 24.03.2025
Трамп АҚШ президенти портретлари галереясидаги ўз портретидан норози бўлди
09:32 / 27.01.2023
Тошкент ва Самарқандда Пабло Пикассо асарлари кўргазмаси ташкил этилиши кутиляпти
20:37 / 31.12.2019
Лондондаги галереяда Пикассонинг нархи 26 млн долларлик картинасига шикаст етказилди
17:50 / 28.11.2019