Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп етакчи нашрларни «халқ душманлари» деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп етакчи оммавий ахборот воситаларини "халқ душманлари" деб атади ва уларни коррупцияда айблади.
"Етакчи оммавий ахборот воситалари танқид оловига дуч келишди ва бутун дунё коррупциялашган ва сохтакор дея уларнинг устидан кулмоқда. Улар икки йил давомида аслида келишув йўқ бўлса-да, Россия билан келишиб олганлик ҳақидаги хомхаёлларини илгари суришди. Улар дарҳақиқат халқ душманлари ва мухолифатчи партия!", - деб ёзди Трамп Twitter’да.
Аввалроқ АҚШ бош прокурори Уильям Барр конгрессга Дональд Трамп сайловолди штабининг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича суриштирув олиб борган махсус прокурор Роберт Мюллернинг ҳисоботини тақдим этганди.
«Суриштирув Трамп кампанияси иштирокчилари ёки у билан алоқадор шахсларнинг 2016 йилги АҚШ президенти сайловларига таъсир кўрсатиш учун Россия билан тил бириктиргани ёки алоқа қилганини аниқламади», — деди у.
Мавзуга оид
11:54 / 24.05.2025
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
11:10 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Таълим вазирлигини ёпишга уринишини блоклади
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:13 / 23.05.2025