Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилояти ҳокими Германиядан туриб мактабларга китоблар совға қилди ва ўқувчилар билан онлайн мулоқот ўтказди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни пайтда Германияда расмий сафарда бўлиб турибди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, вилоят раҳбари бошчилигидаги гуруҳ ташриф давомида бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари билан инвестициявий шартномалар имзолаши кўзда тутилган.
27 март куни Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманидаги 4-умумий таълим мактаби билан онлайн тарзда алоқага чиқиб, ҳудуддаги таълим муассасаларининг фаол ўқувчилари билан мулоқот ўтказди. Учрашув давомида ўқувчилар ҳамда журналистлар мутасаддига ташрифдан кўзланган мақсад ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича ўз саволларини бердилар.

Вилоят ҳокими Германия сафари бўйича батафсил маълумотларни бериб, ўқувчилар билан Европа давлатидаги ўз таассуротларини ўртоқлашди.
Мулоқот давомида тумандаги тўртта мактабга вилоят ҳокимининг 50 донадан ўзбек ва чет эл адиблари қаламига мансуб китоблари совға қилинди.





Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
11:39 / 11.05.2025
Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмонов 15 ёшли қизни зўрлагани айтилган хабарга муносабат билдирди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
16:07 / 16.04.2025