Жамият | 10:45 / 27.03.2019
8060
1 дақиқада ўқилади

Навоийда чақалоғини 5 миллион сўмга сотаётган аёл жиноят устида ушланди

Навоий вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Кармана туманида ўзининг 3 ҳафталик чақалоғини 5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилоят ИИБ матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.

1981 йилда Нурота туманида туғилган, турмушидан ажралган Ф.А. шу йилнинг 4 март куни туғилган фарзанди Меҳриддинни қизилтепалик аёл Д.Ж.га 5 миллион сўмга сотишга келишган. Д.Ж.нинг мазкур келишув юзасидан Навоий вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёзган аризасидан сўнг Ф.А. жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид