Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусдаги хонадонда 20 минг шишага яқин алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланди
Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган 2 та “ДАМАС” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилди, деб ёзади Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.
Текширувда фуқаро Қ.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2844 шиша “Қаратау” номли ароқ маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган.
Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш мақсадида сақлаб қўйилган умумий қиймати 233,9 млн сўмлик жами 19687 шиша алкоголь маҳсулотлари мавжудлиги аниқланган ҳамда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
19:40 / 14.03.2025