Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея компанияси Ўзбекистоннинг қишки ўйинлар бўйича миллий терма жамоаси экипировкасини ишлаб чиқаришда ёрдам беради
Корея Республикасининг «Young one Corporation» компанияси Ўзбекистоннинг қишки ўйинлар бўйича миллий терма жамоаси экипировкасини ўзбек бренди остида ишлаб чиқаришда ёрдам беради. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
27 март куни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси делегациясининг Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида «Young one Corporation» компанияси раҳбари жаноб Сунг Кихак билан музокаралар ўтказилди. Компания таниқли The North Face бренди остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
Учрашув давомида томонлар текстиль соҳасида ҳамкорлик қилишга оид масалаларни муҳокама қилишди.
Музокаралар якунларига кўра, Корея томоннинг мамлакатимиз қишки ўйинлар бўйича миллий терма жамоаси учун ўзбек бренди остида спорт формаси коллекцияларини ишлаб чиқаришда кўмак беришига келишилди.
Таъкидлаш жоизки, 27-29 март кунлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Сеул шаҳрида ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи куни икки томонлама учрашувлар ва Корея текстиль саноати вакиллари билан музокаралар ўтказилган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025