Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори: «Ўзбекэнерго» қайта ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Қарорда қайд этилишича, Жаҳон банкининг республика электр энергетика тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги, шу жумладан, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштиришни назарда тутувчи таклифи берилган.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг электр энергияни ишлаб чиқариш, етказиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий услубларига мувофиқ, қуйидагилар орқали “Ўзбекэнерго” АЖни қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди:
а) иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятини ташкил этиш;
б) “Ўзбекэнерго” АЖнинг тугатилаётган “Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида қуйидагиларни амалга оширувчи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятини ташкил этиш:
республиканинг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш;
электр энергияни республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш;
электр энергияни экспорт ва импорт қилиш, шунингдек, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш;
электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хусусий капитал иштирокидаги корхоналарни, шунингдек, магистрал ва ҳудудий электр тармоқларини ягона оператив-диспетчерлик бошқариш;
электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан, хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини бажариш, шунингдек, электр энергияни ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш;
в) электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятини ташкил этиш;
г) “Ўзбекэнерго” АЖ таркибига кирувчи айрим хўжалик жамиятлари ҳамда корхоналарини қайта ташкил этиш ва тугатиш;
д) “Ўзбекэнерго” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари ва улушларини кейинчалик 2019-2021 йиллар давомида белгиланган тартибда сотиш мақсадида баланс қиймати бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш.
Белгилаб қўйилишича:
янги ташкил этилаётган “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятларининг дастлабки устав капиталларини шакллантириш хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва “Ўзбекэнерго” АЖ активлари ва улушларини бериш ҳисобига амалга оширилади;
“Ўзбекэнерго” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг кўрсатилган активлари ва улушларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш баланс қиймати бўйича давлат ва “Ўзбекэнерго” АЖ улушини камайтириш ҳисобига амалга оширилади;
активлар, акциялар пакетлари ва улушлар янги ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларига уларнинг устав капиталида давлат улушини шакллантириш (ошириш) ҳисобига берилади;
“Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари устав капиталларидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025