Ўзбекистон | 12:07 / 29.03.2019
10824
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекэнерго»нинг иккита банкдаги улуши сотувга қўйилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорни имзолаганди. Ҳужжат билан «Ўзбекэнерго» қайта ташкил этилади.

Хусусан: 

а) иссиқлик электр станциялари ҳамда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказларини бошқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти;

б) “Ўзбекэнерго” АЖнинг тугатилаётган “Ўзэлектртармоқ” УК ва “Энергосотиш” филиали негизида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти:

в) электр энергияни якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга оширувчи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ташкил этилади;

Шунингдек, “Ўзбекэнерго” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари ва улушларини кейинчалик 2019-2021 йиллар давомида белгиланган тартибда сотиш мақсадида баланс қиймати бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади.

Ушбу компаниялар орасида иккита банк бор - "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ипотека банк". Ҳар иккисида ҳам "Ўзбекэнерго"нинг улуши 1,41 фоизни ташкил қилади. Улушлар 2019 йилда сотилиши керак.

Сотувга қўйиладиган бошқа активлар орасида "Бухоро деҳқон бозори" (0,07%), "Чўл паррандаси" (100%), "Навоий савдо комплекси" (5,4% ва 1,75%), "Қурилиш-лизинг" (1,76%) ва бошқалардаги улушлар бор.

Яна 59та актив - бино ва иншоотлардир. Масалан, электр энергияси ҳисоблагичларини ишлаб чиқарувчи завод, "Фитнес маркази" спорт комплекси, "Фарҳод" ҳайкали биноси, омборхоналар, ошхоналар ва бошқа кўплаб нарсалар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид