Ўзбекистон | 13:04 / 30.03.2019
27639
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия Тошкент аэропортида махсус машғулотлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тезкор ҳаракатланувчи бўлинмаларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтириш мақсадида Тошкент шарқий аэропортида аксилтеррор операцияси, шунингдек, тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулотда ҳарбий хизматчилар фуқароларни озод қилиш мақсадида шартли террорчилар ўрнашиб олган самолётга турли жанговар усулларда қўққисдан зарба бериш ва уларни яксон қилиш ҳаракатларини амалга оширди. 

Ўқув машғулоти давомида бўлинмаларнинг ҳудудга жойлашиши, кузатув пунктини жиҳозлаш, разведка ишларини ўтказиш, террорчилар билан музокара олиб бориш, жанговар жуфтлик тартибида тактик манёврларни амалга ошириш, қўйилган вазифани бажариш бўйича машқлар инновацион ёндашувлар асосида кўрсатилди, дейилади хабарда.

 

Мавзуга оид