АҚШдаги суд Трампнинг қарорини ноқонуний деб топди
АҚШнинг Аляска штати федерал судьяси АҚШ президенти Дональд Трампнинг Арктика ва Атлантика океанида нефть ва газ қудуқларини бурғилашни тақиқловчи қарорни бекор қилиш ҳақидаги фармонини ноқонуний деб эълон қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Судья Шэрон Глисон президентда нефть ва газ лизинги миллий дастуридан ҳудудларни истисно қилиш ҳуқуқи борлигини, бироқ конгрессгина унга янги ҳудудлар кирита олишини таъкидлаб ўтган.
АҚШнинг аввалги президенти Барак Обама ўзининг президентлик муддати сўнгида умумий майдони 518 минг квадрат километрни ташкил қилувчи Атлантика океанининг бир қатор ҳудудлари ва Аляска соҳилбўйида нефть ва газ қудуқларини бурғилашни тақиқлаган. Трамп бу тақиқловни 2017 йил апрелида бекор қилиб, Чукотка ва Бофорт денгизларидаги шельфда қазиш ишларини олиб боришга рухсат берган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024