Ўзбекистон | 10:40 / 31.03.2019
84199
2 дақиқада ўқилади

Президентнинг Бухорога ташрифи доирасида ректорлар ишдан олинди

Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида вилоятдаги 4та олий таълим муассасасидан иккитасида раҳбарлар ўзгарган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши вақтида Бухоро давлат университети ректори ва Бухоро муҳандислик технология институти ректори ишдан олинган. 

Манба маълумотига кўра, 2014 йилдан буён Бухоро давлат университети ректори вазифасида ишлаб келган Абдуқобил Абдунабиевич Тўлаганов лавозимини тарк этган.

Фото: Абдуқобил Тўлаганов

Айни вақтда унинг ўрнига Обиджон Ҳафизович Ҳамидов янги ректор этиб тайинланган.

Фото: Обиджон Ҳамидов

Обиджон Ҳамидов шу вақтгача Тошкент давлат иқтисодиёт университетида халқаро ҳамкорлик бўйича проректор сифатида ишлаб келаётганди.

2013 йилдан буён Бухоро муҳандислик технология институти ректори бўлган Улуғбек Тургудович Мухамедханов ҳам лавозимдан олинган. Унинг ўрнини Нусратулло Ражабович Баракаев эгаллаган.

Маълумот учун, техника фанлари доктори Нусратулло Баракаев 2014-2015 йилларда Гулистон давлат университети ректори вазифасини бажарувчи бўлган, кейинроқ шу университетнинг ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият кўрсатганди. У кейинги йилларда Тошкент Кимё-технология институтида ишлаб келаётганди.

Ўз навбатида, Бухоро тиббиёт институти ректори, профессор Амрилло Иноятов ўз лавозимини сақлаб қолган.

Мавзуга оид