Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада 2-тур якунланди. «Насаф» «Сўғдиёна»га 3та гол урди, водий дербисида ғолиб аниқланмади
31 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тури доирасида яна 2та учрашув бўлиб ўтди.
Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ мезбонлар футболчиси Дилшод Саитов ҳисобни очди, 33-дақиқада Никола Милинкович ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида эса Бобурбек Давлатов қаршиликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада Ислом Кенжабоев ўйиндаги якуний натижани ўрнатди - 3:1.
Биринчи турда «Динамо» майдонида дурангга эришган «Насаф» бу ғалабадан кейин очколари сонини 4тага етказди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Мавсумни «Бунёдкор»га қарши ғалабали ўйин билан бошлаган жиззахликлар жамоаси эса 3 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Тур доирасидаги яна бир учрашув Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди. «Қўқон-1912» ва «Андижон» клублари ўртасидаги водий дербисида ғолиб аниқланмади (0:0).

Эндиликда «Андижон» ва «Қўқон-1912» 2тадан очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 8-9 ўринларда жойлашиб турибди.
Суперлига
2-тур
«Насаф» – «Сўғдиёна» 3:1
Голлар: 1:0 - Дилшод Саитов 6, 1:1 - Никола Милинкович 33, 2:1 - Бобир Давлатов 53, 3:1 - Ислом Кенжабоев 79,.
«Насаф»: Умиджон Эргашев, Ғолиб Ғайбуллаев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртазоев, Бобир Давлатов (Жўрабек Маннонов, 89), Сардор Абдураимов, Акмал Мозговой, Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев, 86), Хуршидбек Мухторов, Ойбек Бозоров (Ислом Кенжабоев, 66), Умарбек Эшмуродов (с).
«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Сирож Мелиев, 66), Санжар Рашидов (c), Иззатила Абдуллаев (Шоҳруз Норхонов, 58), Достон Тошматов (Ойбек Нурматов, 68), Муҳаммад Юлдошев, Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.
Огоҳлантиришлар: Элёр Орифов 24, Ҳумоюн Муртазоев 24, Сардор Абдураимов 83.
«Қўқон-1912» – «Андижон» 0:0
«Қўқон-1912»: Боян Кнезевич, Қувондиқ Рўзиев, Жавоҳир Эсонқулов, Ойбек Рустамов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 46) (Беҳруз Саъдиллоев, 76), Жасур Ҳасанов, Суҳроб Бердиев (Тимур Ҳакимов, 85), Иқболжон Маликжонов, Шахбоз Эркинов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмухаммедов.
«Андижон»: Виталий Мирний, Бобур Амонов, Фарҳод Мираҳматов, Ойбек Қиличев, Дилшод Раҳматуллаев, Ильдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 25), Дониёр Исмоилов (Шахзод Убайдуллаев, 46), Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов, Бобур Акбаров.
Огоҳлантириш: Ойбек Қиличев 85.
Шу тариқа, Суперлиганинг 2-тур учрашувлари якунланди. Икки тур якунларига кўра, чемпионат турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025