Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қиморхонадаги марихуана олди-сотдиси фош қилинди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг олди-сотдисига қарши тезкор тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
«Тадбир давомида, фуқаро А.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада фуқаро ўз уйини қиморхонага айлантириб, у ернинг ўзида наркотик моддалар олди-сотдиси билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Мазкур хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 3 дона гугурт қутиларига жойланган гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди», — дейилади қўмита ахборотида.
Экспертиза хулосасига мувофиқ, олинган ашёвий далиллар вазни 17,8 граммни ташкил этувчи «марихуана» экани тасдиқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговгача текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди
17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
14:00 / 24.10.2022