Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туринда порлаётган янги юлдуз, Римдаги кутилмаган натижа, Милан клубларининг муваффақиятсизлиги ва Италияда турнинг бошқа воқеалари
Дам олиш кунлари Италия чемпионатида 29-тур ўйинлари ўтказилди. Унда эътиборга лойиқ бўлган бир қанча воқеалар юз берди.
ТУРИНДА ЯНГИ ЮЛДУЗ ПОРЛАМОҚДА
«Ювентус» ўз майдонида аутсайдерлардан бири «Эмполи»ни қабул қилди. «Кекса синьора» март ойида жуда оғир ўйинларни ўтказди. Бундан ташқари, футболчилар миллий жамоалар таркибида ҳам майдонга тушдилар. Натижада, йиғилиб қолган чарчоқ аломатлари кўзга ташланиб қолди. Устига-устак Криштиану Роналду жароҳат олди. Натижада, етакчисиз «Ювентус»нинг ўйини унчалик қовушмади. Жамоа 1 соатдан ортиқ вақт давомида рақиб дарвозасига йўл тополмади.

Шундан сўнг, майдонга Мойзе Кен туширилди. Ёш ҳужумчига дарвозани ишғол этиш учун 3 дақиқа кифоя қилди. Кьеллини узоқдан тўпни жарима майдонига етказди. Манжукич уни Кенга қолдирди ва ҳужумчи қулай вазиятни қўлдан бой бермасдан, жамоага ғалаба келтирувчи ягона голни урди. Бу Кеннинг А Серияда ўтказилган 5та ўйинидаги 3-голи бўлди. Катта эҳтимол билан Туринда янги юлдуз порламоқда.
Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 78 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Туринликлар қолган 9та ўйиндан 4тасида ғалаба қозонса, чемпионликни қўлга киритишади.
Ювентус – Эмполи 1:0 (0:0, 1:0)
30 март, «Альянц Стэдиум»
Гол: 1:0 – 72 Кен.
Ювентус – Шченсни, Жоау Канселу, Ругани, Кьеллини, Алекс Сандро (Спинаццола, 61), Бернардески (Касерес, 84), Бентанкур, Жан, Пьянич, Матюиди (Кен, 69), Манжукич.
Эмполи – Дронговски, Весели, Майетта (Паскуаль, 80), Делль`Орко, Ди Лоренцо, Траоре, Беннасер, Крунич (Аккуа, 80), Паяч (Учан, 79), Фариас, Капуто.
«НАПОЛИ» «РОМА»НИ «ЕР ТИШЛАТДИ»
«Рома» ва «Наполи» ўртасида Римда ўтказилган ўйин кутилмаган натижа билан якунланди. Неаполликлар рақибини 4:1 ҳисобида тор-мор этишди.
2-дақиқадаёқ «Наполи» ҳисобни очишга муваффақ бўлди: тезкор ҳужумда Милик чиройли гол урди. Аммо, бу мезбонларнинг шаштини пасайтирмади. «Рома» ташаббусни қўлга олиб, ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилди. 1-бўлимнинг сўнгги дақиқасида «Наполи» посбонининг хатоси «Рома»га қўл келди. Мерет жарима майдони ичида рақиб ҳужумчисини қоидабузарлик билан тўхтатиб қолди. Перотти эса пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

2-бўлимнинг дастлабки дақиқалари ўйин тақдирини ҳал қилди. 50-дақиқада Мертенс дарвозабоннинг қўлидан чиқиб кетган тўпни тўрга йўллаган бўлса, 55-дақиқада Верди кучли зарба билан гол уриб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. «Рома» бундай руҳий зарба тагидан чиқиб кетолмади. 81-дақиқада Юнус яна битта гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Бу натижадан сўнг, «Наполи» 63 очко билан 2-ўринда, «Рома» эса 47 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Рома – Наполи 1:4 (1:1, 0:3)
31 март, «Стадио Олимпико»
Голлар: 0:1 – 2 Милик, 1:1 – 45, пенальти Перотти, 1:2 – 49 Мертенс, 1:3 – 54 Верди, 1:4 – 81 Юнус.
Рома – Ольсен, Сантон, Манолас, Фасио, Коларов, Кристанте, де Росси (Клюйверт, 82), Нзонзи, Шик (Дзаньоло, 63), Жеко, Перотти (Ундер, 82).
Наполи – Мерет, Хюсай (Малькюи, 68), Максимович, Кулибали, Мариу Руй, Кальехон, Аллан, Фабиан Руис, Верди (Юнус, 74), Мертенс (Уна, 58), Милик.
Огоҳлантиришлар: Шик (13), Максимович (17), Манолас (36), Жеко (37), Милик (43), Коларов (66).
МИЛАН КЛУБЛАРИНИНГ ИНҚИРОЗИ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ЙЎЛЛАНМАСИ УЧУН КУРАШНИ ҚИЗДИРДИ
Бу турда Миланнинг ҳар иккала клуби муваффақиятсиз ўйнади. 3-ўринни эгаллаб турган «Интер» ўз уйида «Лацио»га 0:1 ҳисобида ютқазди. 13-дақиқада Милинкович-Савичнинг боши билан урган голи ягона бўлиб қолди. «Интер» ҳарчанд уринмасин, вазиятни ўнглай олмади.

4-ўринда бораётган «Милан» сафарда «Сампдория» билан ўйнади. 1-дақиқадаёқ дарвозабон Доннарумма тўпни қайтаришда хатога йўл қўйиб, уни рақибга ташлаб берди. Дефрель эса бундай совғани қўлдан чиқармасдан, ўйинда ягона бўлиб қолган голни урди.
Бу натижалардан сўнг, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш янада қизиди. Айни пайтда, 4-ўринни эгаллаш учун «Милан», «Аталанта», «Лацио», «Рома», «Сампдория» ва «Торино» клублари кураш олиб бормоқда.
29-ТУРНИНГ БАРЧА НАТИЖАЛАРИ
29 март
Кьево – Кальяри 0:3 (0:3, 0:0)
Голлар: 0:1 – 16 Пизакане, 0:2 – 33 Жоао Педро, 0:3 – 43 Ионицэ.
Четлатиш: Депаоли (52, Кьево).
30 март
Ювентус – Эмполи 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 72 Кен.
Сампдория – Милан 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 1 Дефрель.
31 март
Парма – Аталанта 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 1:0 – 8 Жервиньо, 1:1 – 24 Пашалич, 1:2 – 75 Сапата, 1:3 – 90 Сапата.
Фиорентина – Торино 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 7 Симеоне, 1:1 – 34 Базелли.
Рома – Наполи 1:4 (1:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 2 Милик, 1:1 – 45, пенальти Перотти, 1:2 – 49 Мертенс, 1:3 – 54 Верди, 1:4 – 81 Юнус.
Фрозиноне – СПАЛ 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 13 Викари.
Болонья – Сассуоло 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 68, пенальти Пульгар, 1:1 – 90 Бога, 2:1 – 90 Дестро.
Интер – Лацио 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 13 Милинкович-Савич.
Удинезе – Женоа 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 4 Окака Чука, 2:0 – 61 Мандрагора.
А СЕРИЯ ЖАДВАЛИ

А СЕРИЯ ТЎПУРАРЛАРИ
21 - Фабио Куальярелла (Сампдория, 6 пен)
20 - Кшиштоф Пёнтек (Женоа/Милан, 2)
19 - Дуван Сапата (Аталанта, 1), Криштиану Роналду (Ювентус, 5)
16 - Аркадиуш Милик (Наполи)
13 - Франческо Капуто (Эмполи, 3), Чиро Иммобиле (Лацио, 3)
11 - Андреа Петанья (СПАЛ, 3)
10 - Андреа Белотти (Торино, 4), Леонардо Паволетти (Кальяри), Жервиньо (Парма), Дрис Мертенс (Наполи, 1)
29-ТУРНИНГ РАМЗИЙ МИЛЛИЙ ЖАМОАСИ

30-ТУР ЎЙИНЛАРИ
2 апрель
Милан - Удинезе
Кальяри - Ювентус
3 апрель
Эмполи - Наполи
Женоа - Интер
Рома - Фиорентина
СПАЛ - Лацио
Торино - Сампдория
Фрозиноне - Парма
4 апрель
Сассуоло - Кьево
Аталанта - Болонья
ИКАРДИ БИЛАН «ИНТЕР» ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚДИ
«Интер» бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужумчи Мауро Икардининг ҳали бери асосий таркибга қайтмаслигини айтди.
«Сўнгги пайтлардаги воқеалар, шунингдек, кеча юз берган ҳолат туфайли, Икарди ҳали бери асосий таркибга қайтмайди деб ўйлайман. Мен ҳамма нарсани энг бошидан таҳлил қилиб чиқишим керак. У ҳафта давомида биз билан шуғулланди, бироқ, кеча юз берган воқеа кўп нарсани ўзгартириши мумкин», - деди Спаллетти.

Corriere della Sera хабарига кўра, Спаллетти машғулотлардан сўнг Икардига юзланиб, жамоадошларидан узр сўрашни талаб қилган, аммо ҳужумчи бундан бош тортган. Натижада, у «Лацио»га қарши ўйин қайдномасига киритилмаган.
АЛЛЕГРИ ЖАРОҲАТЛАНГАН РОНАЛДУНИНГ АҲВОЛИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ
«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жароҳатдан тикланиш жараёнини ўтаётган ҳужумчи Криштиану Роналдунинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
«Криштианунинг аҳволи яхши. Аммо у эҳтиёт бўлиши керак, чунки жароҳатдан тикланишнинг жуда муҳим босқичидан ўтяпти.
У қачонки тўлиқ тузалиб кетса ва соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаса, ўшанда майдонга қайтади», - деб Аллегри сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Роналду сонидан олган жароҳати туфайли сафдан чиққан. Унинг қачон майдонга қайтиши маълум эмас.
ЛЕОНАРДО: «БИЗ ҲЕЧ ҚАЧОН ГАТТУЗОНИНГ ИСТЕЪФОСИНИ МУҲОКАМА ҚИЛМАГАНМИЗ»
«Милан» спорт директори Леонардо бош мураббий Женнаро Гаттузо истеъфога чиқарилмаслигини айтди.
«Гаттузонинг «Милан» билан имзолаган шартномаси бор, биз ҳеч қачон унинг истеъфосини муҳокама қилмаганмиз. Буни ҳар доим очиқ айтганмиз.
Клуб Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни жиддий мақсад қилган. Тўртинчи ўринни эгаллашимиз мумкинлигига ишонамиз. Биз 6 йилдан бери бунга эришолмаган эдик. Аммо бу жамоа шаклланиб бормоқда ва муваффақият қозонишимизга умид қиламиз», — деб Леонардо сўзларини келтирмоқда Sky Sport Italia.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» қаторасига 2 турдан бери мағлубиятга учрамоқда.
Мавзуга оид
09:18 / 04.10.2021
А Серия. «Милан» «Аталанта»дан устун келди, «Рома», «Ювентус», «Наполи»дан ғалаба ва бошқа натижалар
07:18 / 08.08.2021
Шомуродовдан дебютда гол, 7 гол урилган ўйинда «Рома» 4та «қизил» олди ва йирик ҳисобда мағлуб бўлди
21:32 / 01.11.2020
А Серия. Роналдудан дубль, «Юве»дан йирик ғалаба, «Лацио»дан суперкамбэк
09:44 / 29.05.2020